1

Ўзбекистоннинг энг яхши блогери 15 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди

ЖАМИЯТ 21.06.2018, 14:38
Ўзбекистоннинг энг яхши блогери 15 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди

Халқаро блогерлар куни «Lotte City» меҳмонхонасида Ўзбекистон блогерлари чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Чемпионат 12 апрел куни бошланган эди. Унда тўрт юзга яқин блогер иштирок этди. Улар ҳакамлар ҳайъати ва ўқувчилар эътиборига 470дан ортиқ ижодий ишларини тақдим этишди.

Финал босқичи жуда қизғин ўтди ва унда 21 нафар блогер иштирок этиб, ўз иқтидорларини намоён этдилар. Улар ўз ишларида бугунги куннинг энг долзарб мавзуларини кўтариб чиқишди.

Чемпионатда Шаҳноза Тўрахўжаева биринчи ўринни олди ва унга 15 миллион сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.

Хушнудбек Худойбердиев ва Музаффар Қосимовлар иккинчи ўринни эгаллашди. Уларга 8 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Бир хил балл тўплаган тўрт нафар блогер — Муслим Мирзажонов, Жавоҳир Иззатуллаев, Феруза Сатторова ва Исроил Тиллабоевлар учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Уларга 5 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

Танлов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди шафелигида ўтказилди. тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, ижтимоий тармоқлар мухбирлари, ОАВ вакиллари ҳамда чемпионатнинг фаол блогерлари иштирок этди.

Сарвар ХУРРАМОВ, журналист

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1