1

Фарғонада бола сотиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан ҳукм чиқарилди

ЖИНОЯТ 20.06.2018, 16:35
Фарғонада бола сотиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан ҳукм чиқарилди

Бозорда нимадир харид қилиш учун савдолашамиз. Аммо ўз боласини савдолашганини кўрганмисиз? Афсуски, Фарғонада ана шундай жиноят содир бўлди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан бола сотиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Она учун оиласидай муқаддас макон, фарзандидай суюкли инсон йўқ. Она оила бахти, тинчлиги, айниқса, фарзандларининг бахти-саодати учун эрта-ю кеч қайғуради. Фарзандлар ютуғидан онанинг қувончи кўкка етади, “кўз тегмасин”, дея кўзига ёш тўлади. Бу кўз ёшлар беғубор қалбининг акси, дуоларга тўла дил сўзлари эса бизга қанотдир.

Афсуски, орамизда ўз номини, шаънини булғаётган оналар ҳам бор. Н. Мелиқўзизода 2018 йилнинг январь ойида ўзининг таниши Г. Очилова билан жиноий тил бириктириб, ўзининг фарзанди 2017 йилда туғилган Мустафони сотиб, бойлик орттириш мақсидида жиноий режа тузган.

Г.Очилова Фарғона шаҳрида яшовчи бола сотиб олиш ниятида юрган шахсларни топиб, уларни гуруҳ раҳбари Н. Мелиқўзизода билан учраштириб қўйиш, ўз навбатида, гуруҳ раҳбари эса ушбу шасхлар билан ўз фарзандини сотиш масаласида гаплашиш вазифаларини ўзаро тақсимлаб олишган.

2018 йил 12 январь куни ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган тадбирда Н. Мелиқўзизода ўзининг жиноий шериги Г. Очилова билан Фарғона шаҳрида махсус харидор Н. Назировага уч ойлик фарзандини 13 минг долларга сотаётган вақтда, далилий ашё билан қўлга олинди.

Суд уларнинг қилмишига яраша жазо тайинлади. Аммо ўз фарзандини пуллаш ниятида бўлган бу аёл ва унинг жиноий шериги виждон азобидан қандай қутулар экан?

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1