1

Ўзбекистон Россиядан пул жўнатиш бўйича МДҲда етакчи бўлиб турибди

ЖАМИЯТ 20.06.2018, 11:42
Ўзбекистон Россиядан пул жўнатиш бўйича МДҲда етакчи бўлиб турибди

Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари жўнатиш бўйича МДҲ давлатлари ичида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Россия марказий банки маълумотларида қайд қилинган.

Маълумотларга кўра, Россиядан Ўзбекистонга 2018 йилнинг биринчи чорагида жисмоний шахслар томонидан 726 миллион АҚШ доллари миқдори пул ўтказмалари юборилган. Уларнинг 200 млн доллари Россия федерацияси фуқаролари томонидан жўнатилган бўлиб, қолган 525 млн доллардан ортиғи Россия фуқаролиги бўлмаган ўзбекистонликлар томонидан ўтказилган. Ўртача ҳисобда битта ўтказма 314 долларни ташкил қилмоқда.

Умуман олганда, биринчи чоракда Ўзбекистонга хориждан 1,3 миллиард АҚШ доллари юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1