1

Саудия Арабистони компанияси Андижонда текстил корхонаси ва меҳмонхона қуради

ЖАМИЯТ 16.06.2018, 10:08
Саудия Арабистони компанияси Андижонда текстил корхонаси ва меҳмонхона қуради

Саудия Арабистонининг Аjlan&Bros. Group компанияси Андижон вилояти билан текстил ҳамда туризм соҳасида ҳамкорлик ўрнатади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 11-12 июнь кунлари Аjlan&Bros. Group компаниясининг раҳбари Шейх Ал Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан бошчилигидаги 26 кишидан иборат делегациянинг Андижон вилоятига ташрифи амалга оширилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ҳамда Шейх Ал Мухаммад Абдулазиз Ал-Ажлан бошчилигидаги делегация ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда Андижон вилояти ва “Ajlan&Bros Group” компанияси ўртасида текстил ҳамда туризм (меҳмонхона хизмати) соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда “Ajlan&Bros Group” компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган учрашувда меҳмонлар томонидан кўтарилган масалалар (солиқ, божхона, электр-энергия, газ сув) атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг делегация меҳмонхона ташкил этиш учун таклиф этилган Андижон шаҳридаги собиқ “Наврўз” ўйингоҳи ва қурилиши тугалланмаган “Сарбон” меҳмонхоналари билан таништирилди.

Шундан сўнг шайх бошчилигидаги делегация Жалақудуқ туманидаги завод қурилиши ва пахта етиштириш учун таклиф қилинган жойлар билан таништирилди. Шу билан бирга меҳмонлар Хўжаобод туманидаги “Файз М” ва “Нил Гранит” корхоналари, Асака туманидаги “Сабо ҳамкор” МЧЖ томонидан мева-сабзавотлар етиштириш бўйича гидропоника усулида ташкил этилган иссиқхоналарга ташриф буюрди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1