Аввал хабар берганимиздек Президент қарорига асосан юртимизда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури амалга оширилади.
Адлия вазирлиги томонидан мазкур дастур доирасида кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Қуйида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредит ажратиш тартиби ҳақида тушунча берамиз.
Қандай мақсадларда берилади?
Низомга мувофиқ дастур доирасида имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.
Қандай мақсадлар учун олиб бўлмайди?
Кредитлар:
Кимларга берилади?
Қанча миқдорда берилади?
энг кам иш ҳақининг 150 бараваридан – 1000 бараваригача миқдорда.
Фоизи
Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 7 фоиз миқдорида белгиланади. Бунда кредит линияси 3 фоизни, банк маржаси 4 фоизни ташкил этади.
Муддати қанча?
Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Кредитлар амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.
Қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
2. Кредит олиш учун қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Тижорат банклари қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига юқорида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.
Кўпроқ маблағ керакми?
Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин.
Самарали лойиҳалар тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда имтиёзли кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса ишчи гуруҳларнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Кредит неча кунда берилади?
Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилинади.
Тижорат банки кредит беришни рад этган тақдирда, банк қарз олувчига ҳамда тавсифнома берган тегишли секторлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.
Кредит нақд пул шаклида бериладими?
Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.
Жисмоний шахсларга лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имконияти бўлмаган ҳолда микрокредитнинг бир қисми нақд пулда берилиши мумкин.
Кредит қандай қайтарилади?
Қарз олувчи кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.