1

Молия вазирлиги тизимига 341 нафар иқтидорли ёш ишга қабул қилинди

ЖАМИЯТ 12.06.2018, 09:32
Молия вазирлиги тизимига 341 нафар иқтидорли ёш ишга қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи молия идораларидаги вакант лавозимларга салоҳиятли ва иқтидорли ёшларни ишга жойлаштириш бўйича биргаликда амалга ошираётган ҳаракатлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январь-май ойларида тизимга жами 341 нафар иқтидорли ёш ишга қабул қилиниб, ҳозирда уларнинг 20 нафари молия вазирлигининг марказий аппаратида, 161 нафари туман ва шаҳар молия бўлимларида, 83 нафари Ғазначилик бўлинмаларида, 50 нафари Пенсия бўлимларида ва яна 27 нафари Давлат молиявий назоратининг ҳудудий бош бошқармаларида меҳнат фаолиятларини бошладилар.

Бу ҳақда Молия вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, вазирлик тизимида мавжуд вакант лавозимларни замонавий тафаккурга эга иқтидорли ва фидойи ёшлар билан тўлдириш борасида келажакда ҳам Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда бошлаган ҳамкорликни давом эттиришни режалаштириб қўйган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1