Долзарб мавзулар Фото

Отабек Мирзахолов Миржалол Қосимовдан нега узр сўраган?

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Теглар:
Добавлено: 11.06.2018, 10:09

“Миллион” жамоасининг собиқ аъзоси Отабек Мирзахолов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимовга қилган ҳазилига қандай муносабат билдиргани ҳақида батафсил гапириб берди...

“Болаларда айб йўқ…”, деб номланган саҳнадаги чиқишимдан сўнг, ўша концерт дискларга чиқиб, бу гап жуда ҳам оммалашиб кетди. Ўша гапим роса оммалашган вақтда Миржалол ака билан кўришиб қолганмиз.

Ўшанда ортидан бориб, “Ассалому алайкум Миржалол ака”, деганимдан сўнг улар ҳам мен билан кўришиб, “Э анави мени устимдан кулган бола сан-ку”, деганлар. Мен эса, “Ҳа ака, шунга мен хижолат бўлиб қолдим, нотўғри тушунмадингизми, узр агар кўнглингизга оғир ботган бўлса” деганман. Ҳақиқатдан мен у ерда ўзбек фудболини устидан кулганман. Мухлислар эса ҳар хил тушуниб, кимлардир “шахснинг устидан кулди”, деб ўйлаган. Ўшанда Миржалол ака “Э ука, бу нима деганинг, бизлар тўп тепиб пул топамиз, сенлар гапириб пул топасан” дея реакция қилганлар. Жуда хурсанд бўлгандим. Ўша вақтда Миржалол аканинг муомаласини, ҳазилни тўғри тушуна олишини кўриб, уларга нисбатан ҳурматим ошган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии