1

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини кўриб чиқди

ИҚТИСОДИЁТ 08.06.2018, 23:32
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини кўриб чиқди

Жаҳон банки 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичлари январда прогноз қилинган 5,6 фоиздан 5 фоизгача пасайишини прогноз қилди. 6 июнь куни Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги идораси пресс-релизида бу ҳақда сўз боради.

Экспертлар 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМ прогнозини ҳам 6,3 фоиздан 5,1 фоизгача туширди.

Ушбу рақамлар Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги 2018 йилдаги 3,2 фоиз ва 2019 йилдаги 3,1 фоизлик ўртача кўрсаткичлардан юқори, дейилади хабарда.

Мамлакатдаги тузилмавий ислоҳотлар, жумладан айирбошлаш курсини либераллаштириш, солиқ ислоҳоти, давлат корхоналарининг хусусийлаштирилиши ва банк секторидаги ислоҳотлар узоқ истиқболни яхшилаши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси 2018−2019 йилларда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 5 фоиз даражасида прогноз қилмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки декабрда иқтисодий ўсиш кўрсаткичи йилига 5,5−6 фоиз бўлишини прогноз қилган эди.

Апрелда Осиё тараққиёт банки ҳам 2018 йилдаги Ўзбекистон ЯИМ ўсиш суръатларини 2017 йил сентябрдаги 6,8 фоиз ўрнига 5,5 фоизга пасайтирган эди. 2019 йилдаги прогноз ҳам 7,3 фоиздан 5,6 фоизга пасайтирилган.

Жаҳон банки гуруҳи баённомасида таъкидланишича, жаҳон иқтисодиёти умумий ҳисобда 3,1 фоизга ўсади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1