1

Навоий вилоятида тўртта кичик саноат зонаси ташкил этилди

ИҚТИСОДИЁТ 08.06.2018, 23:30
Навоий вилоятида тўртта кичик саноат зонаси ташкил этилди

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси 81,4 гектарга кенгайтирилди, вилоятда тўртта кичик саноат зонаси ташкил этилди.

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 81,4 гектар майдонда ноактив ишлаб чиқариш объектлари - ишлаб чиқариш базаси бинолари ва иншоотлари, қурилиш материаллари заводи, шунингдек, "Автотрансқурилиш-механизациялаш" корхонаси мавжуд.

Навоий вилоятида тўртта: Зарафшон шаҳри (0,8 га), Навоий шаҳри(1,2 га), Кармана тумани(1,2 га) ва Хатирчи тумани (35 га) кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулклари тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга тақдим этилади.

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тижорат банклари орқали кичик саноат зоналарида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун 50 млн. доллар кредит линияси очади. Қабул қилинган ускуналар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш учун маблағлар ажратилади. Кредитларни қайтариш Марказий банк курси бўйича сўмда бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1