1

PayPal яқин бир ой ичида Ўзбекистонда иш бошлаши мумкин

ЖАМИЯТ 06.06.2018, 16:57
PayPal яқин бир ой ичида Ўзбекистонда иш бошлаши мумкин

UzCard раҳбари Аҳрор Маҳмудовнинг маълум қилишича, компания Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни жуда истаётган экан. Qiwi, «Яндекс.Деньги» ва Webmoney эса аллақачон UzCard билан келишувларни имзолаб бўлган, деб хабар берди «Spot».

«Ишонч билан айтишим мумкинки, яқин бир ой ичида биз тўрттала сервисдаги ҳисобни сўм билан тўлдириш имконини берувчи хизматларни ишга туширамиз», - дейди ягона умумреспублика процессинг маркази бош директори Аҳрор Маҳмудов.

Маълумотларга кўра, PayPal, Qiwi, «Яндекс.Деньги», Webmoney’даги онлайн-ҳамёнларни нақд пул билан, терминаллар ва инфокиосклар орқали, шунингдек, UzCard картасини улаб қўйиш орқали онлайн-режимда ҳам тўлдириш мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон «PayPal»га уланмаган Марказий Осиёдаги ягона мамлакат ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1