Афсонавий «Сетора»дан кутилмаган ҳазиломуз тарона (видео)

ШОУ-БИЗНЕС 06.06.2018, 15:24
Афсонавий «Сетора»дан кутилмаган ҳазиломуз тарона (видео)

Афсонавий «Сетора»дан кутилмаган қайтиш. Ўз тарихига эга янги тарона.

Мазкур тарона 13 йил аввал яратилган. Баъзи сабаблар туфайли қўшиқ эфир юзини энди кўрди, деб ёзади «Кунутун» нашри.

Мазкур тарона 13 йил аввал яратилган бўлиб, баъзи сабабларга кўра энди эфир юзини кўриш насиб этди. Қўшиқ гуруҳ аъзоси Камилла Хўжаева ғояси асосида таниқли ижодкор Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim) томонидан ёзилган. Мусиқий сайқал устида Игорь Элизов иш олиб борган.

Клип мавзусига тўхталадиган бўлсак, унда доим долзарб бўлган йўл қоидаси, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўлда ўзини тутиш маданияти кўтарилган. Клип бош қаҳрамони сифатида ўзбек халқининг севимли қаҳрамони Насриддин Афанди танланган. Мультимпликацион жанрда яратилган клип сценарийси таниқли сценарист Мадина Мўминова томонидан ёзилган бўлиб, диалоглар муаллифи барчага яхши таниш, актёр Акбархўжа Расулов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1