1

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганди

ЖАМИЯТ 06.06.2018, 11:12
Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакил ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг май ойи учинчи декадаси ва июнь ойи биринчи декадаси давомида вилоятларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида жойларда учрашувлар ташкил этилди. Бу ҳақда ССП Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ишчи гуруҳ 21–31 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида бўлиб, тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммо ва ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан ўрганишлар олиб борди ва улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг аксарияти қуйидаги соҳаларда вужудга келаётгани аниқланди:

41,6 % – бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши;

32,2 % – банк-молия, кредит, гаров таъминоти;

10,6% – хом-ашё ресурсларини сотиб олиш, биржа савдоларида иштирок этиш;

4,3% – коммуникация тизимига уланиш, архитектура ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

2,7% – қонунбузарлик, мансаб вазифасини суистеъмол қилиш, маҳаллийчилик, таъмагирлик ва коррупция;

1,6% – рухсатнома ва лицензиялар, ноқонуний аралашув;

7,1% – бошқа муаммолар

Хабарда келтирилишича, кўтарилган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти тажрибасини оммалаштириш бўйича топшириқлар берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1