1

Ўзбекистон ички бозорда енгил автомашина нархларини оширмайди

ЖАМИЯТ 05.06.2018, 15:01
Ўзбекистон ички бозорда енгил автомашина нархларини оширмайди

Ўзбекистон ички бозорида «GM Uzbekistan» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарнинг нархларини кўтариш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

«Ўзавтосаноат» компания раҳбари Умиджон Салимовнинг сўзларига кўра, «GM Uzbekistan» томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналар нархи 8 ой давомида ўзгармаган.

«Биз ички бозорда нархларни кўтариш тарафдори эмасмиз. Автомашина – бу нозик маҳсулот. Унинг нархи кўтарилиши бутун иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирча нарх кўтарилишини режалаштирмаяпмиз», - деб изоҳ берди Салимов.

«Ўзавтосаноат» раҳбари сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания хорижий бозорлар нархларини ўрганмоқда ва бу иш бир ойга яқин вақтни олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «GM Uzbekistan» энг асосий экспорт бозорлари бу — Россия ва Қозоғистон ҳисобланади, ушбу давлатларга автомашиналар Ravon бренди остида экспорт қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1