1

Фаол тадбиркорлар ҳақида янги танлов!

ЖАМИЯТ 05.06.2018, 14:23
Фаол тадбиркорлар ҳақида янги танлов!

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, шу жумладан, халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишда, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, илғор технологиялар асосида шакллантиришда бошқаларга ўрнакбўлаётган, замонамиз қаҳрамонлари бўлмиш ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини бадиий асарлар, публицистик мақолалар ҳамда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар орқали яратишга чоғланган ижодкор қаламкашларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Танлов:

“Энг яхши бадиий асар”;

“Энг яхши публицистик мақола”;

“Энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилади.

Ҳар бир йўналишда l, 2, 3-ўрин ғолиб ва совриндорлари аниқланадиҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади:

1-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида.

2-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида.

3-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида.

Шунингдек, “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши асар учун”, “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши асар учун” номинациялари бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган.

Ахборот ҳамкорларимиз: Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,*Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, шунингдек, оммабоп интернет нашрлари.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-А уй,O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.

Мурожаат учун телефонлар:

(0371) 255-29-91, 254-01-22

Электрон почта: tanlov@uzlidep.uz.

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

Танловга доир барча қўшимча маълумотлар билан uzlidep.uz веб-сайтида батафсил танишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1