1

Сардор Раҳимхон ва яна учта хонанда лицензиясидан маҳрум этилди

ШОУ-БИЗНЕС 31.05.2018, 17:05
Сардор Раҳимхон ва яна учта хонанда лицензиясидан маҳрум этилди

Жорий йил 31 май куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Санъаткор одоби: Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий ахлоқий тарбиясидаги ўрни” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишга Муассасанинг масъул ходимлари томонидан лицензиатлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санжар Рахимов (Сардор Раҳимхон), “Ниҳол” мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова, эстрада хонандалари Аслбек Негматов ва Тохир Усмоновлар телефон орқали огоҳлантирилишига қарамасдан асоссиз келмаганликлари аниқланди.

"Бу орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини қўпол равишда буздилар. Шунингдек, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб юуқорида қайт этилган санъаткорларнинг лицензиялари жорий йилнинг 31 май кунидан тўхтатилганлигини маълум қиламиз", - дейилган муассаса расмий хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1