Бақлажонли тамадди — ифторликка енгил салат

СУҒДИЁНА 31.05.2018, 14:25
Бақлажонли тамадди — ифторликка енгил салат

Зарур масаллиқлар: 2 та бақлажон (500 гр.), 100 мл. сметана, 40 гр. сариёғ, 2 ош қошиқ ун, 2 бўлак саримсоқпиёз, шивит, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Бақлажонларни 5–7 мм. қалинликда айлана шаклда тўғраб, тўрт бўлакка бўлинг.

2. Қайнатилган тузли сувга бақлажонларни солиб, 3 дақиқалар қайнатиб олинг. Яхшилаб сувини силқитгач, сочиқчалар билан қуритишни ҳам унутманг.

3. Бақлажон бўлакларига ун сепиб аралаштиринг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида баланд оловда 5–7 дақиқа қовуринг.

4. Шивит ва саримсоқпиёзни майдалаб аралаштиринг. Туз, мурч қўшинг.

5. Оловни пастлаб, қовурилган бақлажонга кўкатлар ва сметанани қўшинг. Паст оловда 10–15 дақиқа димланг.

2 кишилик

35 дақиқа

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1