Долзарб мавзулар Фото

​Ҳосила Раҳимова: “Сафар олди ҳаяжоним икки карра кўп, чунки...”

Теглар:
Добавлено: 31.05.2018, 10:59

“Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” иккинчи халқаро конгресс доирасида ўзбек санъат усталари ижросида концерт дастури ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.

Ушбу маданий анжуманда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова каби машҳур санъаткорларимиз ҳам қатнашишади. Биз эса сафар олдидан Ҳосила Раҳимова билан сухбатлашишга қарор қилдик.

Ҳосила Раҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Биринчи навбатда мени “ Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” номли конгрессга таклиф қилишганидан жуда ҳурсанд бўлдим. Ўзбекистон маданиятини чет элда намойиш этиш мен каби бошқа санъаткорлар учун ҳам катта шараф, назаримда.

Биласизми, аслида бу анжуманга бежизга мени ҳам таклиф қилишмади, деб ўйлайман. Чунки менинг ҳам танлаган ижод йўлим қайсидир маънода тарихга бориб тақалади. Зеро, ўзбек фольклор қўшиқларининг ижроси билан ота-боболаримиздан мерос қолган мусиқий йўналишни оммалаштириш ижодий фаолиятимдаги улкан мақсадларимдан бири бўлиб келган. Дунёнинг турли чеккаларидан келган меҳмонлар қаршисида миллий мусиқамизни кўрсатиш эса ўзига яраша масъулиятли вазифадир. Шунинг учун бўлса керак, бугун сафар олди ҳаяжоним икки карра кўпроқ. Аммо ҳаммаси кўнгилдагидек ўтишига ишончим комил. Ахир бизнинг тарихимиз, маданиятимизни дунё таниб, тан олиб келган. Учрашувда ҳали бунга яна бир карра амин бўламиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии