1

Навоийда атом электростанцияси қурилади

ИҚТИСОДИЁТ 30.05.2018, 23:05
Навоийда атом электростанцияси қурилади

Россиянинг “Росатом” корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Ўзбекистонда атом электростанциясини қуриш масаласи муҳокама марказига айлангани ҳақида маълум қилди.

Лихачёвнинг сўзларига кўра, АЭС 2та блокдан иборат бўлади. Шунингдек, ҳукуматлараро келишув, шартнома, бу объектни фойдаланишга топшириш муддатлари, кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

“Ўзбекистон Россияга Навоий вилоятида АЭС қуришни таклиф қилди. Ўзбекистон президенти ва бош вазири бизга Навоий вилоятидаги майдонча ҳақида маълум қилишди. Яқин кунлар ичида у ерга йўл олиб, маълумот йиғишни бошлаймиз. Лойиҳага ёндашувлар муҳокама қилинди”, – деди Лихачёв.

Эслатиб ўтамиз, Москва ва Тошкент икки мамлакат ва халқлар манфаати йўлида энергетика соҳасидаги кенг кўламли шериклик ва ўзаро манфаатли илмий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ишларни бошлаб юборди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1