1

Ўзбек хонандаси учинчи бор она бўлди

ШОУ-БИЗНЕС 28.05.2018, 15:12
Ўзбек хонандаси учинчи бор она бўлди

Хонанда Хадича учинчи бор она бўлиш бахтига мушарраф бўлди. У фарзандига яхши ниятлар билан Исломбек деб исм қўйгани ҳақида маълумот бермоқда...

Эслатиб ўтамиз, хонанданинг Меҳран ва Имран исмли шириндан-шакар ўғиллари ҳам бор.

Яккахон концерт дастуридан сўнг “Ўзбекконцерт” томонидан лицензияси бекор қилинган ва бир муддат ойнаий жаҳонда кўринмай қолган хонанда қувончли янгиликни ошкор этиб, янги қўшиқларни кетма-кетликда тақдим этмоқда.

- Концерт пайти ҳомиладор эдим, бунинг устига репетициялар сабаб давлат тадбирларида иштирок этолмадим. Шу боис, бир муддат лизенциямни бекор қилишди. Аммо бу ҳолат кайфиятимга таъсир этмади! Эътиборимни фақат соғлиғим, туғилажак фарзандим ва оила аъзоларимга қаратдим. Шукрки, фарзандли бўлгач, яна ижодимни давом эттираяпман, - дейди хонанда.

Хадичанинг ноябрь ойида бўлиб ўтган “Бир гўзал” номли концерт дастури интернет тармоғига жойлаштирилди. Яқин кунларда DVD кўринишида ҳам мухлисларга тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1