1

3 қаватли рулет — саҳарлик учун махсус рецепт!

СУҒДИЁНА 28.05.2018, 12:43
3 қаватли рулет — саҳарлик учун махсус рецепт!

Зарур масаллиқлар: қийма учун: 800 гр. мол гўшти қиймаси, ярим бош пиёз, 1 дона тухум, 1 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ нон толқони, туз, мурч; ичига солишга: 200 гр. тузланган қўзиқорин, ярим бош пиёз, 1–2 бўлак брокколи, 1 дона тухум, 1 ош қошиқ нон толқони, ўсимлик ёғи, туз, мурч; қуймоқ учун: 3 дона тухум, ўсимлик ёғи, туз.

Тайёрланиши: 1. Аввало гўшт қиймасига майдаланган пиёз ва саримсоқпиёз, тухум, нон толқони, туз ва мурчни қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.

2. Тухумга туз қўшиб, енгил кўпиртиринг-да, озгина ўсимлик ёғи солиб қиздирилган каттароқ товада пишириб олинг.

3. Тузланган қўзиқорин ва пиёзни майдалаб тўғраб, ўсимлик ёғида қовуринг. Брокколи гулларини 3 дақиқа тузли сувда қайнатиб олиб, сўнгра майдалаб тўғранг-да, қўзиқоринга қўшинг. Тухум, туз ва нон толқонини қўшишни µам унутманг.

4. Зар қоғозни газ патниси устига жойланг-да, гўштли қийманисолинг. 2 см. қалинликда ёйиб, ярим ой шаклида бўлинган қуймоқларни бир томонига қўйинг.

5. Устидан қўзиқоринли қиймани солиб, рулет шаклида ўрайсиз. Зар қоғознинг икки томонини яхшилаб ёпинг. Рулетимиз 200 даражада қиздирилган газ печида 50 дақиқада пишади. Аммо белгиланган вақт ўтгач зар қоғозни очиб, рулет устига зираворлардан сепиб, яна 10 дақиқа газ печида қолдиришингиз мумкин.

6 кишилик

1 соату 40 дақиқа

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1