1

Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?

ШОУ-БИЗНЕС 25.05.2018, 09:06
Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?

“Ўзбекконцерт” Давлат муассасасида “Тўй-ҳашамларда концерт-томоша хизматини кўрсатишни қонунчилик ва миллий қадриятлар асосида тартибга солиш муаммолари: амалиёт ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди...

Тўйлар мавсумида анча катта ўзгаришлар кутилаётган бир пайтда, табиийки, санъаткорлар масаласи ҳам қайта кўриб чиқилди.

Санъаткорларга тўланадиган ҳақ ҳаддан зиёд юқорилаб бораётгани аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўляпти.

Йиғилиш давомида санъаткорлар мазкур мавзу борасида ўзининг фикрларини билдириб ўтишди...

Насиба Абдуллаева, Ўзбекистон халқ артисти: — Тўйларда битта санъаткор бўлсин, деган таклифни бир миллион аҳоли бераётгани қолган ўттиз миллион аҳолининг фикри эмас-ку.

Эл суйган санъаткор, кўпчилик ҳамкасбларининг тилида “айланган” эътирозли муносабатни гапириб сўз бошлади. Унинг ҳамкасблари, Абдуҳошим Исмоилов, Рашид Холиқов, Дилсўз сингари хонандалар устоз санъаткорнинг гапига қўшилди.

Учрашув давомида, “Тўйлар бўлмаса, санъаткор қаердан пул топади?” деган фикр ва мулоҳазалар ҳам бўлганини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Аммо бўлиб ўтган давра суҳбатидан олинган хулосалар ҳақида гапиришга бироз эрта. Натижасини кутамиз... Ва якуний фикрлар тез кунларда эълон қиламиз...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1