1

Қозоғистоннинг энг йирик банки Ўзбекистонда ўз филиалини очади

ИҚТИСОДИЁТ 23.05.2018, 10:17
Қозоғистоннинг энг йирик банки Ўзбекистонда ўз филиалини очади

Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлинмаларга эга бўлган бўлган, Qazkom билан бирлашувдан сўнг активлари ҳажми 24 млрд долларни ташкил қиладиган Halyk Bank («Халқ банки») Тошкентда ўз филиалини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Forbes-Қозоғистон нашри маълумотига асосланиб, "Халқ сўзи" хабар берди.

Ҳужжатлар тўплами тайёрланган, тартибга солувчи идоранинг мувофиқлаштириши керак, деган банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметова журналистлар билан мулоқот чоғида.

«Halyk Group нафақат Қозоғистонда, балки МДҲ ҳудудидаги бозорда ҳам катта ўрин ва улушга эга. Биз ҳудудий миқёсда катта молиявий гуруҳни тақдим эта оламиз. Бизга Ўзбекистон бозори қизиқ. Ҳа, музокаралар олиб бордик. Биз Қозоғистон ва Ўзбекистон Миллий банкига Ўзбекистонда филиал очиш учун рухсат олишга тақдим этилувчи ҳужжатларни тўплаяпмиз», - деган Умут Шаяхметова.

Банк раҳбари Ўзбекистон бозорига қачон кириш муддатини айтмаган. Унинг қайд этишича, Halyk Bank тезроқ бу ишни амалга оширишдан манфаатдор, бироқ ҳужжатлар тўплаш жараёни ва тартибга солувчи идора билан келишиш узоқ муддатга чўзилиши мумкин.

Банк Ўзбекистон фонд биржасида операциялар амалга оширишни режалаштирмаяпти. Умуман олганда, Умут Шаяхметованинг сўзларига кўра, янги бозорга кириш катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистоннинг янги президенти иқтисодий ислоҳотлари мева бермоқда.

«Банк Қозоғистон ишбилармонларида Ўзбекистонга сармоя киритиш бўйича катта қизиқиш борлигини кўряпти», - деди банк раиси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1