Сардор Раҳимхон укаларга қандай мурожаат йўллади?

ШОУ-БИЗНЕС 22.05.2018, 13:17
Сардор Раҳимхон укаларга қандай  мурожаат йўллади?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўзининг ютубдаги расмий саҳифасида “AKAЖОНИМ” қўшиғини тақдим этди.

Хонанда инстаграмдаги шахсий саҳифасида "Охирги пайтларда ака-укалар ўртасидаги меҳр-оқибат кўтарилаётгани, ота-оналари истаганидек ахилчилик у ёки бу сабаб билан йўқолиб кетаётгани сир эмас. Ҳар биримизда жондан азиз акаларимиз бор, жуда бўлмаса ҳаётда оёққа туршимизда ёнимизда турган меҳрибон акаларимиз бўлган. Ана шундай акаларга нима бўлмасин, ҳар қандай ҳолатда ҳам яҳши кўрувчи укалар номидан ушбу кўнгил изҳорини қабул қилинг. Мени ҳам битта акам бор: Анвар акам. Бу қўшиқни тинглаб, Ҳудо ҳоҳласа аминманки ҳар бирингиз ўша беғубор акангиз билан бирга катта бўлган бахтли кунлар - болаликга яна қайтасиз. Агар шунда акаларингизга янада меҳрингиз ошиб, оқибатингиз юксалса билинки мени мақсадим ва бахтим шу эди", дея изоҳ қолдирган.

Мазкур ҳаётий ва жуда таъсирчан қўшиқни сиз ҳам тинглаб, баҳо беринг!


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1