Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилади?

ҲИДОЯТ САРИ 18.05.2018, 12:13
Теглар: Муборак Рамазон
Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилади?

Ислом – енгиллик дини. Мўмин-мусулмонлар зиммасига уларнинг тоқатидан ортиқ нарса юкланмайди. Саломатлиги ёки бошқа сабаблар билан Рамазон рўзасини тута олмайдиган кишилар ҳам орамизда бор. Хўш, улар кимлар?

Муқаддас динимизда қуйидаги шахсларга рўза тутмасликка рухсат берилган:

  • беморлар. Рўза тутган киши касаллигининг кучайишидан ёкитузалиши чўзилиб кетишидан ёхуд бирор аъзосига зарар етишидан қўрқса, у рўза тутмаслиги мумкин. Бемор тузалганидан сўнг Рамазон ойида тутмаган рўзанинг қазосини тутиб беради;
  • сафардаги киши. Сафардан мурод намоз қаср ўқиладиган узоқликдаги масофа кўзда тутилади. Агар мусофирга рўза тутиш машаққат бўлмаса, унинг рўза тутгани яхши. Тонг отгандан сўнг сафарга чиқилса, ўша кунги рўзани бузмаган маъқул. Мусофир сафарда тутолмаган рўзасини кейин тутиб беради;
  • ҳомиладор ва эмизикли аёл. Фақиҳлар ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза туфайли ўзига ёхуд фарзандига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкинлигига иттифоқ қилишган;
  • кекса кишилар. Булар сафига кексайиб қувватдан қолган кишилар, тузалишига умид қолмаган беморлар, кампирлар киради. Бундай кишилар кейинчалик ҳам рўза тута олмаганлари сабабли қазо қилмайдилар, балки рўза тутмаган ҳар бир кун учун фидя беришади. Эслатиб ўтамиз, бу йилги фидя миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12 000 (ўн икки минг) сўм, деб белгиланди.
  • ўта қаттиқ очиққан ва чанқаган киши. Агар рўзадор рўзасини очмаса, ҳалок бўлишига ёки ҳушидан кетишига ёхуд баъзи сезги аъзолари ишламай қолишига аниқ ишонса, рўзасини очиши мумкин. Сўнг ана шу тутмаган кунлари рўзасининг қазосини ўташи лозим;
  • ҳайз ва нифос кўрган аёллар. Ҳайз ва нифосдаги аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Улар покланганларидан сўнг рўзанинг қазосини тутиб беришади.

Толибжон Низомов, ЎзА

Шарҳлар

Қадр кечаси учун 27 тавсия

11.06.2018, 14:50

Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.Барча мўминлар...
Бугун қадр кечаси: энг буюк тун

11.06.2018, 14:39

Болалигимда, бир сеҳрли кечада лайлак учиб келиши, у учиб ўтаётганда инсон нимани ушласа, ўша нарса олтинга айланиб қолиши ҳақидаги ривоятни эшитганимдаги ҳайрат ва ҳаяжонни ҳозир...
Қадр кечаси: фазилатлари ва аломатлари

07.06.2018, 15:49

Рамазон хусусида биз бандаларга учта мағфират ваъда қилинди. Дастлабкисида “ким Рамазон рўзасини имон ва ажр умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган. Кейингисида “Ким...
Рамазон ойида бўлган тарихий ҳодисалар

21.05.2018, 11:27

Рамазон ойида жуда катта тарихий воқеалар содир бўлган. Шу ўринда muslim.uz нашри улардан айримларини санаб ўтди:Милодий 610 йили, ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қирқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1