1

Видео: Тошкент вилоятидан Пайғамбар алайҳиссаломнинг мўйи мубораклари топилдими?

МОЗИЙДАН САДО 16.05.2018, 12:09
Теглар: Видео
Видео: Тошкент вилоятидан Пайғамбар алайҳиссаломнинг мўйи мубораклари топилдими?

“Дунё бўйлаб” телеканали ижодкорлари Тошкент вилояти Пискент туманига ижодий сафар қилишди. Тасвирга олиш жараёни давомида Ҳаким Полвонов номидаги жамоа хўжалигида истиқомат қилувчи Қўйдинисо Қуронова хонадонида 4 авлоддан бери Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак мўйлари сақланиб келинаётганлиги ҳақидаги хабарга дуч келишган. “Биз уни тасвирга олишдан аввал Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мурожаат қилдик. Бу топилма уларни ҳам қизиқтириб қолди”, дейди журналист У.Ҳамроқулов. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари сайтида хабар берилди.

Қишлоқдаги оддий хонадонда 14 асрга тенг мўйи муборакнинг борлиги, тўғриси, барчани ҳайратга солади. Пайғамбаримизнинг мўйлари кичкина шиша идишдаги сувда сақланаркан. Шайх ҳазратлари бошчилигидаги ижодий гуруҳ уни диққат билан ўрганиб чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари: “Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бўлган буюмлар, уй анжомлари ҳозирги кунда дунёнинг саноқли давлатларидагина сақланади. Мўйи муборак Ориф акага бобосининг акасидан мерос. У тўртинчи авлод вакили ҳисобланади”, - дедилар.

Ҳозирда диний идора эксперт мутахассислари томонидан ушбу муборак топилма чиндан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллмага тегишли ёки тегишли эмаслиги ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1