1

Алишер Файзнинг файзли ўтган концертидан репортаж (фото)

ШОУ-БИЗНЕС 14.05.2018, 16:04
Теглар: Фото, ​Алишер Файз
Алишер Файзнинг файзли ўтган концертидан репортаж (фото)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ҳар йилги анъанасига содиқ қолган ҳолда, май ойида “Васлинг излаб” номли 5 кунлик концерт дастурини мухлисларга тақдим этди. 9-майда старт олган концерт дастури Халқлар дўстлиги мажмуасининг очилиши кунига тўғри келди. Шу куни майдон маркази ва сарой санъат ихлосмандлари билан тўлди...

Концертни қизиқчи Ботирхон Имомхўжаев олиб борди.

Алишер Файз ўзининг ўн биринчи яккахон концерт дастурини «Диёримизга» қўшиғи билан бошлади.

Хонанда мухлислари билан саломлашиб, ташриф буюрганларга ўз ташаккурини изҳор қилди. Ва санъат саройи атрофида юз берган ўзгаришларни эътироф этди.

Концер дастурида “Камми?” қўшиғига ўзининг бетакрор рақси билан мухлисларни хушнуд этган профессионал раққоса Ирода Исмоилова концерт дастуридан сўнг Алишер Файзнинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида шундай изоҳ қолдирган.


Раққоса Шодиёра Омонованинг “Шодиёна” рақс ансамблининг жажжи қизалоқлари хонанданинг “Қалдирғоч” қўшиғига рақс ижро этишни. Алишер Файз “Бугун мазкур ансамбль илк бор катта саҳнага чиқди. Келажакда бу қизларимиз қайси соҳани танлашини билмадим. Лекин бугунги кунни бир умр ёддан чиқармасликлари аниқ”, дея жажжи қизалоқларнинг ҳурсандчилигига шерик бўлди.


Ҳар йилги концертида устоз санъаткорларнинг ижодига мурожаат қилишни анъанага айлантирган Алишер Файз бу йилги концерт дастурида Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаровнинг “Юр муҳаббат” қўшиғини куйлади.

Хонанда концертига қайси вилоятдан кўпроқ мухлис ташриф буюрганини аниқлаш мақсадида «Боғим бор» қўшиғини қўлига тор олиб куйлади. Мухлислар эса ўзлари истиқомат қиладиган вилоят номи тилга олинганда олқиш ва қийқириқлар билан хонандани қўллаб-қувватлашди.

“Ҳар йили май ойида концерт берамиз-у, лекин сира синфдошлар ҳақида қўшиқ куйламаган эканман. Масалан, мен мактабни тамомлаганимга 18 йил бўлди...” дея “Синфдош” ҳақидаги қўшиғини тақдим этди. Муборак Мирзаева бошчилигидаги “Сабо” рақс ансамблининг раққос ва раққосалари ажойиб саҳна кўринишини тақдим этишди.


Хонанда бу йилги концертида укаси – хонанда Хуршид Турдиевни яна бир карра мухлислар қаршисига олиб чиқди. Хуршид Турдиев “Алишер Файзнинг укасиман” қўшиғини ижро этди. Талабларга кўра жонли ижрода бир бир қўшиқ ҳам куйлаб берди.

Хонанданинг совчилар мавзусида куйланган «Талабди» қўшиғига ўзбек миллий академик драма театрининг актёрлари Дилбар Икромова, Феруза Бобоёрова, Собиржон Отажонов, Зилола Набиева кутилмаган саҳна кўринишини тақдим этишди. Тарбиявий аµамиятга эга ҳамда бугуннинг ортиқча сарф-ҳаражат, сарполар билан боғлиқ энг оғриқли муаммосини акс эттирган бу чиқиш мухлисларни керакли хулоса чиқаришга ундаса ажабмас.

Иккинчи блокда ижро этилган «Соғиндим» таронасининг шеъри хонанданинг укаси Хуршид Турдиев қаламига мансуб.

Алишер Файзнинг она ҳақидаги монологи томошабинларнинг этини жимирлатгани шубҳасиз. Буни давомий қарсаклардан билиш мумкин эди.

Дастурда қизиқчи Аваз Охуннинг чиқиши ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Аваз Охун матни саёз қўшиқларни таҳлил қилиб, хонандаларга кўзгу тутди. Ва мухлисларга кўтаринки кайфият улашди.


Саҳна ва залда чироқлар ўчди... Хонанданинг таъсирли монологидан сўнг саҳнада бешик тебратиб ўтирган буви намоён бўлди. Алишер Файз бувисини хотирлаб, “Бувижон” қўшиғини ижро этди. Қўшиқ давомида саҳнада буви ва набиранинг ҳаёти акс этган саҳна кўриниши намойиш қилинди. Энг сўнгги саҳна кўринишида Алишер Файз бувининг тиззасига бош қўйганча, кўзёшларини тута олмади. Буви ролини устоз санъаткор Дилбар Икромова ижро этди.



Концерт давомида Алишер Файз устози Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Саҳарда” қўшиғини ижро этиб, мухлисларни рақсга чорлади. Мазкур қўшиқ шеъри хонанданинг қаламига мансуб.

Раққоса Шодиёра Омоновани хонанданинг клипларида кўп кўрганмиз. Лекин Алишер Файзнинг концертида илк бор "Хай-хай" қўшиғи рақси билан саҳнага чиқди.

Хонанда бу йилги концерт дастурида Муборак Мирзаева бадиий рахбарлигидаги "Сабо" рақс ансамбли билан илк бор ҳамкорлик қилди.

Аншлаг тарзда ўтган концерт дастурининг режиссёрини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Режиссёр Мирмаксуд Охунов ва хонанданинг продюсери Лутфулло Аллақулов концертнинг файзли ва чиройли ўтишида ўз хизматини аямаган.



Фотолар муаллифи: Ислом Рўзиев


Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1