Дилмурод Султонов Озода Саидзода билан қандай ҳамкорлик қилди?

ШОУ-БИЗНЕС 14.05.2018, 14:50
Дилмурод Султонов Озода Саидзода билан қандай ҳамкорлик қилди?

“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилмурод Султоновдан ижодий янгиликларнинг кети узилмаяпти...

“Исқоқ” ва “Асл санъат фидойилари” номли қўшиқдан сўнг яна бир ажойиб янгиликни тайёрлади. Навбатдаги тарона “Совчилар” деб номланди.

Алишер Шайдо сўзи ва Шерзод Абдуллаев мусиқаси асосида яратилган қўшиққа трек ва сюжет асосида клип ҳам суратга олинди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда яқин кунларда катта сирлардан бири ошкор бўлишини маълум қилди.

— Устоз санъаткор Озода Саидзода билан ҳамкорлик қилаяпмиз. Аммо сирни олдиндан ошкор этиш ниятим йўқ. Бўлмаса, қизиғи қолмаслиги аниқ, – дейди хонанда Дилмурод Султонов. — Аминманки, бу янгилик кўпчиликка маъқул бўлади.

Ким билсин, хонанда ошкор этишни истамаган янгилиги дуэтдир ёки Озода Саидзода ёш ижодкорнинг қўшиғига мусиқа басталаб бердимикан?!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1