1

Жасур Умиров Наримон Султонхўжаевнинг камчилигини юзига айтди

ШОУ-БИЗНЕС 04.05.2018, 14:52
Теглар: Фото
Жасур Умиров Наримон Султонхўжаевнинг камчилигини юзига айтди

Бу икки ижодкор тасвирга олиш жараёнида кўп бора учрашишган. Аммо иш билан бўлиб ўзларини қизиқтирган саволларга бир-биридан жавоб олишолмаган. Қуйида, машҳур клипмейкер Наримон Султонхўжаев ўзини қизиқтирган саволлар билан Жасур Умировга юзланди...

— Ёлғон гапиришга нима мажбур қилиши мумкин?

Одатда ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиламан. Аммо мушкул вазиятлардан чиқиш, муаммони ҳал қилиш, яхшилик учун бироз ёлғон ишлатишим мумкин. Бу ҳолат жуда камдан-кам ҳолларда бўлади.

— Эркак ва аёл дўст бўлиши мумкинми? Қайси аёл ҳамкасбларингиз билан дўстсиз?

— Айнан шу мавзуда дўстларим билан жуда кўп баҳслашаман. Мен эркак ва аёл дўст бўлиши мумкин деган фикрга буткул қаршиман. Чунки аёллар барибир аёллигига боради, яъни улар билан ҳеч қачон сирлашиб бўлмайди. Улар сир сақлай олишига ҳам ишонмайман

— Менинг қайси камчилигимни ўзимга айтолмайсиз?

— Тасвирга олиш жараёнида жуда кўп бақирасиз. Бу одатингиз билан бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам жуда чарчатасиз. Хотиржам ва асабийлашмасдан ишлашни ўрганишингиз керак.

— Қайси хонанда билан дуэт куйламаган бўлардингиз?

— Ҳамкорлик қилишни истамайдиган, дуэт куйлаш таклифини билдирса ҳам, рад этишим мумкин бўлган ҳамкасбларим кўп. Лекин уларнинг исмини ҳаммага айтишим шарт эмас, деб ҳисоблайман.

Сайтимизни кузатиб боринг. Бироздан сўнг, Наримон Султонхўжаев, Жасур Умировнинг саволларига жавоб беради.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1