Асал Шодиева нимадан қўрқиши ва уни йиғлатган фильм ҳақида

ШОУ-БИЗНЕС 04.05.2018, 14:17
Теглар: Асал Шодиева
Асал Шодиева нимадан қўрқиши ва уни йиғлатган фильм ҳақида
"Суратга олиш майдончасида шу қадар эркинманки, гўё қанот ёзиб учаман. Ҳеч кимдан уялмайман, берилган ролни бемалол ижро қилоламан. Аммо катта давраларга тушиб қолсам, телекўрсатувлар ёки суҳбатларга чақиришса, ҳаяжонлана бошлайман. Менга берилган саволга ўйлаб, фикрлаб, кимнидир ранжитиб қўймайдиган тарзда жавоб беришим анча вақтни талаб қилади. Мен билан бўладиган интервьюлар зерикарли, назаримда. Шу тарафларини ўйлаб, кўпинча суҳбатларни рад этаман", - дейди актриса Асал Шодиева.

Эътиборингизга актрисанинг қисқа саволларга жавобларини тақдим этамиз.

— Дилозорликдан жуда қўрқар экансиз, тўғри топдимми?

— Ҳа! Кимнидир ранжитсангиз, дилига озор берсангиз, эрта бир кун бу ишингиз ўзингизга қайтади. Агар сизни четлаб ўтса, яқинларингиз, фарзандларингиз жабр кўришлари мумкин. Ҳеч бир нарса жавобсиз қолмайди. «Бумеранг» қонуни бу!

— Сизни ранжитсалар-чи, кечиришингиз осонми?

— Бугун муҳим туюлган воқеалар эртага долзарблигини йўқотиши мумкин. Кимдандир хафа бўласиз, кайфиятингиз бузилади, аммо вақт ўтиши билан тушунасизки, бу сиз учун у қадар аҳамиятли эмас. Ҳаёт давом этади!

— Энг аҳмоқона ишингиз?

— (кулиб) Бунақа ҳолатлар кўп бўлади, бирор нима қиламан-да, кейин нега шундай қилдим-а, деб қоламан.

— Энг биринчи гонорарингизни нимага сарфлагансиз?

«Жаннат қайдадир» фильмидаги иштироким учун 400 000 сўм гонорар беришган ва мен уни онамга топширганман.

— Энг содиқ мухлисангиз у ким?

— Ростини айтсам, бундайини учратганим йўқ ҳали.

— Интервьюмиздан сўнг мухлисангизнинг ўзи сизни излаб топиб, мана мен борман дейди, кўрасиз.

— Балким.

— Иримчимисиз?

— Салгина.

— Сизни йиғлатган фильм?

— Шоҳруххон иштирокидаги «Фанат» фильми бўлди. Турмуш ўртоғим билан картина охирини томоша қилиб, ғалати ҳолатга тушиб қолдик. Жуда таъсирли.

— Тасаввур қилинг, сеҳрли ручкангиз бор, аммо унинг ёрдамида фақат битта сўзни ёза оласиз?..

— Ҳаёт! Оилам, онажоним, яқинларим, ижодим — барчаси жам бўлган сўз бу!

Дилдора суҳбатлашди.

Шарҳлар

Машҳурлар тарихий образда (фото)

24.07.2018, 10:27

Интернет тармоқларида ўзбек кино юлдузларининг янги қиёфалари пайдо бўлди... Аввал ҳеч ҳам бундай тарихий образда намоён бўлмаган машҳурларнинг суратларини сизларга ҳам “илиндик”... Маълумот ўрнида: Ушбу...
Асал Шодиева янги қиёфада

10.07.2018, 17:08

Мафтункор ва жозибали ўзбек актрисаси Асал Шодиева янги фотосессия тақдим этди... Ўзбекона стилдаги бу жамламада Асални умуман ўзгача қиёфада кўриш мумкин. Маълумотларга қараганда, янги фотосессия...
Шохруҳхоннинг янги оилавий фотолари...

25.04.2018, 11:45

Режиссёр Зебо Наврўзованинг уч ўғли — Шохруҳхон, Шуҳрат ва Муҳаммадали, барчаси хонандаликда ўз ўрнига эга... Оиланинг катта келини — Асал Шодиева эса Ўзбекистоннинг энг рейтинги...
Зебо Наврўзова Асални нега ва қандай синаган?

24.03.2018, 10:09

– Ҳар бир она, кези келганда, фарзандини ҳам синаб туради. Келинлар ҳам ўз боламиз. Шунинг учун имтиҳонимиздан улар ҳам ўтишга мажбур. Ахир ўргатганларимиз қулоғига кирдими,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1