1

Райҳоннинг эгизаклари 4 ёшга тўлди (видео)

ШОУ-БИЗНЕС 03.05.2018, 11:28
Райҳоннинг эгизаклари 4 ёшга тўлди (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 1 май куни эгизак ўғиллари Ислом ва Имроннинг туғилган кунини нишонлади. Эгизаклар 4 ёшни қарши олишди.

"Вақт жуда тез ўтмоқда. Мана, биз тўртинчи туғилган кунни қарши олаяпмиз, менинг азиз ва севимли фарзадларим, ҳамиша соғ-саломат ва бахтиёр бўлишларингни истайман", - деб ёзади Райҳон инстаграмдаги саҳифасида.

4 ёшни қаршилаган эгизаклар Райҳон ва актёр Йигитали Мамажоновнинг фарзандлари.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Райҳон ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг 16 ноябрида турмуш қуриб, 2015 йилда ажрашганлар.

Биз ҳам таҳририятимиз номидан кичкинтойларни табриклаб, энг эзгу тилакларимизни билдириб қоламиз!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1