Долзарб мавзулар Фото

Юлдуз Усмонованинг янги видеосини кўрдингизми? (видео+фото)

Добавлено: 25.04.2018, 11:11

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова айни кунда қизғин ижод палласида...

У яқиндагига “Тут қўлимдан” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. У трек ва сюжет йўналишидаги клип — романтик ва таъсирчан воқеалар устида қурилган.

Унда бош қаҳрамонлар ролини Риҳситилла Абдуллаев ва Дилноза Кубаевалар ижро этишган.


Режиссёр Жонрид Сагдиев, тасвирчи Ҳожиакбар Ҳожиев.

“Тут қўлимдан”нинг премьераси тез кунларда бўлиб ўтади.

Дарвоқе, куни кеча эл суйган хонанда Хоразм вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар билан бўлган суҳбат ва жонли ижроси тасвирланган лавҳалар интернет тармоғида жуда тез оммалашди.

Уни сизга ҳам илиндик.


Шунингдек, хонанда ҳақида яна бир маълумот. Ўзбекистон халқ артисти ёз ойида Ўзбекистон бўйлаб гастроль сафарига отланган. У баҳор ойида ўтган "Сен ва мен учун" деб номланган концерт дастури билан юртимизни саёҳат қилиб чиқади. Аниқроғи, концерт дастури 12 июль Нукус шаҳридаги "Турон" ўйингоҳи, 13 июль Бухоро шаҳридаги "Бухоро арена" ўйингоҳи, 14 июль Навоий шаҳридаги "Ёшлик" ўйингоҳи, 15 июль Самарқанд шаҳридаги "Динамо" ўйингоҳи, 16 июль Қарши шаҳридаги "Насаф" ўйингоҳи, 17 июль Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" ўйингоҳи, 20 июль Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" ўйингоҳи, 21 июль Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳи, 22 июль Наманган шаҳридаги "Навбаҳор" ўйингоҳи, 23 июль Бекобод шаҳридаги "Металлург" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии