1

«Сабот»нинг Москвадаги илк олқишлари...

ШОУ-БИЗНЕС 25.04.2018, 09:56
«Сабот»нинг Москвадаги илк олқишлари...

23 апрель куни дунёдаги энг нуфузли «А» категориядаги атиги 13та фестивалнинг бири — Москва ҳалқаро кинофестивали ўз ишини бошлади...

Бу галги фестиваль ҳисоб бўйича 40чиси бўлиб, унда кинорежиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» бадиий фильми асосий фильмлар рўйҳатида иштирок этаяпти. Фестивалнинг илк кунидаёқ у ҳакамлар ҳайъати томонидан кўрилди ва узоқ олқишларга сабаб бўлди. Ташриф буюрган мутахасиссларнинг эътироф этишича, ўзбек фильмининг ғалабага бўлган имконияти катта.

Рашид Маликов: — Ҳар бир режиссёр бундай фестивалларга йўл олар экан, албатта, юракда ишонч, умид ва бироз ҳаяжон ҳам бўлади. Лекин энг асосийси иштирок! Шундай экан, бу тадбирда иштирок этишнинг ўзи катта ютуқ. Совриндор бўлмасам ҳам барибир ҳурсанд бўлиб қайтишим аниқ.

Маълумот ўрнида, фестеваль эртага, яъни 26 апрель куни якунланади.

Қуйидаги хаволада, 40-Москва ҳалқаро кинофестивалининг очилиш маросимидан лавҳаларни кўришингиз мумкин.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1