1

Шаҳзода Иброҳим ҳукмдор...

ШОУ-БИЗНЕС 17.04.2018, 09:39
Шаҳзода Иброҳим ҳукмдор...

Сериалда ёш шаҳзода Иброҳим ролини актёр Айбарс Дюзей ижро этган...

Ридван Айбарс Дюзей актёрлик маҳорати сабоқларини Истанбулдаги машҳур “Крафт” актёрлик студиясида олган. Актёр ҳамкасбларидан баланд бўйи (183 см.) билан ажралиб туради. Ридван театрдаги спектакллар орқали машҳурликка эришган. Шунингдек, актёр кинода ҳам фаол. Актёрнинг репертуари соддагина, қатор ролларга бой эмас. “Менинг исмим Гултепа” кинодаги илк қадами эди. Айнан шу фильмдаги роли орқали Туркияда донғи чиққан. 2016 йили кутилмаганда ёш актёрни “Кўсем” сериалининг киносиновига чақиришади. Маҳорати сабаб Ридван Айбарс Дюзей шаҳзода Иброҳим ролига тасдиқланади. Шаҳзода худди амакиси Мустафодек хаста бўлади. Султон Иброҳим тез-тез жазавага тушиш касаллиги хуруж қилиб, оиласи, синглиси, кўпроқ волидаси Кўсемга зулм ўтказган. Султон Иброҳим тахтга ўтириб, оила қуради. Хасталиги оқибатида ҳатто ўз ўғли – шаҳзода Меҳмедни ҳам саройдаги фонтанга улоқтиради.

“Кўсем” сериали актёр Ридван Айбарс Дюзей учун катта кинога йўл очган бўлса ажабмас. Тақдирнинг бу туҳфасидан қай даражада фойдалана олишини эса вақт кўрсатади.

Шаҳзода Иброҳим:

Тахт ва салтанатни ер ютсин, мен яшашни истайман!

  • Ридван Айбарс Дюзей 1986 йилнинг 19 ноябрида Измир шаҳрида туғилган.


  • Иброҳим I Атике султоннинг эгизак укаси. Шаҳзода худди амакиси Мустафодек галлюцинация кўради. Бу эса Иброҳимни асабий қилиб қўяди. Вақт ўтиб унинг қўрқувлари ўз “сўз”ини айтади.
  • Иброҳим онасининг ягона тирик қолган вориси бўлади. У Султон Аҳмед ва Кўсем султоннинг ўғли Муроддан сўнг тахтга чиқади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1