1

“Республика кинопрокат маркази”га раҳбар тайинланди

ШОУ-БИЗНЕС 17.04.2018, 09:16
“Республика кинопрокат маркази”га  раҳбар тайинланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган Республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 272-сон қарорига асосан “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди...

Ҳозирги кунда корхона ўз фаолиятини бошламоқда. “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтаров Маъруфжон Мардонкулович раҳбар этиб тайинланди.
Маълум ўрнида, Маъруфжон Мухтаров олий ҳуқуқшунос маълумотига эга бўлиб, 2013 – 2018 йилларда Агентлик марказий аппаратида дастлаб Кадрлар бўлими бошлиғи, кейинчалик Бош юрисконсулт, Тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий масалалар бошқармаси ҳамда Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У фаолияти давомида соҳани ҳуқуқий жиҳатдан чуқур ўрганиб, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид барча қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар “Республика кинопрокат маркази” ДУКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган Республика кинопрокат тизимини ташкил этиш;
  • Кинопрокат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш бўйича мақсадли дастурлар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • Фильмларни намойиш қилиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини кинопрокат тизимига жалб қилишни ташкил этиш, ушбу тизимга жалб қилинган тадбиркорлик субъектларини филмлар билан таъминлаш;
  • Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган филмларнинг республика ҳудудидаги кинопрокати бўйича дистрибютерлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, миллий филмларни халқаро кинопрокатга олиб чиқиш;
  • Замонавий халқаро андозаларга мувофиқ кинотеатр ва кинозалларда ягона технологик стандартларни шакллантириш ва жорий қилишда иштирок этиш.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1