1

Шаҳзода Қосим султон Муроднинг ғазаби қурбони бўлади

ШОУ-БИЗНЕС 16.04.2018, 13:16
Шаҳзода Қосим султон Муроднинг ғазаби қурбони бўлади

“Кўсем” сериалидаги шаҳзода Қосимнинг тақдири қандай якун топиши барча телетомошабинларни бирдек қизиқтираётган бўлса ажабмас.

Шаҳзода Қосим ролини турк актёри Догач Йилдиз ижро этишган...


Догач Йилдиз кино оламига ўсмирлик давридаёқ қадам қўйган. Бўлажак актёр меъмор Синан номидаги нуфузли тасвирий санъат университетининг театр бўлимига ўқишга кирган ва муваффақиятли тугатган. Актёр томошабинларга “Икки оила” сериалидаги Эфе Сойдан роли орқали яхши таниш. Бундан ташқари “Ширин ҳаёт” телешоусида иштирок этган.

“Кўсем” сериалининг актёрлар ансамбли томошабинни ҳаёратга солади. Боиси таниқли актёрлар билан бир саҳнада деярли таниш бўлмаган ёш ижодкорлар ҳам роль ижро этган. Шаҳзода Қосим ролини талқин қилган Догач Йилдиз ҳам шулар жумласидан. Унинг сериалдаги роли у қадар аҳамиятли эмас. Догачнинг қаҳрамони тарихий жараённи кузатиш учунгина эътиборли холос. Султон Аҳмед ва Кўсем султоннинг ўғли Қосим жуда жиззаки. Шаҳзода султон Муроднинг ғазаби қурбони бўлади. Султон Фотих қонунномасига кўра султон Мурод IV укаси Қосимни 21 ёшида бўғиб ўлдиришга хукм қилади. Шаҳзода Истанбулдаги София музейи ёнидаги Мурод III мақбарасига дафн қилинган.

Шаҳзода Қосим:

Ўзимга ўзим “Бу даврда яшашни истайманми?” деган саволни бердим. Назаримда моҳир қиличбоз шаҳзода бўлишни истайман. Чунки бу куч ҳатто ўйин вақтида ҳам қўл келади!

  • Догач Йилдиз 1991 йилнинг 16 сентябрида Истанбулда туғилган.
  • Догачнинг бўйи: 1.79.
  • Буржи: сунбула.


Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1