Сергелида “Ёшларнинг Инновацион ғоялари ярмаркаси” бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 28.03.2018, 17:24
Сергелида “Ёшларнинг Инновацион ғоялари ярмаркаси” бўлиб ўтди

Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманида “Ёшларнинг Инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси” ташкил этилди.

“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ, Ёшлар Иттифоқи Тошкент шахар кенгаши, Artel компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган кўргазма тумандаги “YOSHLAR SPORT CITY” спорт мажмуасининг очилиши маросими билан ҳамоҳанг тарзда ўтди.

Маҳаллий аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ томонидан қуриб битказилган мазкур мажуада 100 га яқин мамлакатимиз ёшлари ўзларининг инновацион ғоялари билан иштирок этишди.

Кўргазма корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, ёшларнинг янги илмий ва амалий ишланмаларни намойиш этиш учун ажойиб имконият бўлди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш, инновацион технологияларга қизиқиши баланд бўлган ёшларни кашф этиш ва уларнинг янги, рақобатбардош инновацион ғояларини ҳаётга тадбиқ этишга сафарбар этишдан иборат бўлди.

Кўргазма якунида барча иштирокчиларга ташаккурномалар, энг яхши инновацион ғоя муаллифларига эса ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Кўргазма доирасида тадбиркор ва ёшлар ўртасида тақдим этилган қизиқарли инновацион ишланмаларни келгусида ҳаётга тадбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Тадбир байрамона тарзда ташкил этилиб, унда ташриф буюрган меҳмонларга кўк сомса, ош, сумалак каби миллий таомлар тортилди ҳамда ўзбек эстрада вакилларининг концерт дастури тақдим этилди.

Фото: Аскар Якубов суратга олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1