1

Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда (26 март – 1 апрель)?

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 26.03.2018, 10:40
Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда (26 март – 1 апрель)?
Ҳамал

Ҳафта бошида бурж вакиллари куч-қувватга тўлиб, барча ишларда масъулиятни бўйнига олишга шошадилар. Мунажжимлар ҳар нарсада меъёрни билишга чақиришмоқда. Акс ҳолда қарама-қаршиликларга учрашингиз мумкин. Яхшиси, қувватингизни кўпроқ ён-атрофингиздагилар билан мулоқот қилишга, саёҳатларга, дунёқарашингизни оширишга қаратинг. Шунингдек, яқинларингиз ва қўшниларингиз билан алоқаларингизни янада мустаҳкамлашга имкон бўлади.

Савр

Мириқиб ҳордиқ чиқариш учун сизга тинч ва осуда муҳит керак бўлади. Кўпроқ ички овозингизга қулоқ солинг. Ҳафта давомида ўз устингизда ишлашга, руҳий ҳолатингизни яхшилашга қулай фурсат бўлади. Шунингдек, бир қанча фойдали харидлар, янги билимлар ва танишувлар ҳам кутмоқда. Бироқ ҳафта охирида ёлғиз қолиш истаги туғилиши мумкин.

Жавзо

Кутилмаган воқеалардан руҳан таъсирланиш эҳтимоли катта. Ҳатти-ҳаракатларингизда, гап-сўзларингизда эҳтиёткор бўлинг. Яна бир нарсага эътибор қилинг: пул маблағларини ўтказиш, қарз олиш ёки қарз тўлаш билан боғлиқ масалаларда. Бўлмаса маблағ йўқотишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун барча молиявий саволларни шахсан ўзингиз назорат қилинг. Феълингиздаги оптимистлик қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради.

Саратон

Астрологлар олдингизга катта мақсадларни қўйишдан қўрқмасликка ва олға интилишга чақирмоқда. Албатта, йўлда учрайдиган тўсиқлар, қийинчиликларни ҳам ҳисобга олиш керак. Мақсадлар йўлида сизга бир мансабдор киши ёрдам бериш эҳтимоли йўқ эмас. Дам олиш кунларингизни оила аъзоларингиз билан ўтказасиз ва бу сизга кейинги режаларингизда катта фойда беради.

Асад

Бурж вакилларини омадли ҳафта кутмоқда, дейиш мумкин. Янги танишлар орттирасиз, улар билан дўстлик ришталарини боғлайсиз. Келажакка оптимист нигоҳи билан боқинг, шунда орзуларингиз биринма-кетин рўйбга чиқа бошлайди. Узоқ келажак учун ҳам мақсадлар қўяверинг. Ҳафта сўнггида соғлигингиз бироз безовта қилиши мумкин, лекин унга эътиборли бўлиб, даволаш муолажаларини вақтида бажарсангиз, кўрмагандек бўлиб кетасиз.

Сунбула

Асосий иш жойингизда ўзгаришлар кутилмоқда. Бундан асло қўрқманг. Карьерадаги ҳар бир ўзгаришлар натижаси аҳволингизни фақат яхшилашгагина хизмат қилади. Янги иш қидиришингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Ҳафта мобайнида шахсий ҳаётда бўлаётган тушунмовчиликларни бартараф этиш учун имкон бўлади. Анчадан буён муносабатлардан кўнгли тўлмаётган жуфтликлар ўртадаги “тўсиқ”ларни олиб ташлашга қарор қилишади. Ташқи кўринишингизни янада яхшиланг, гўзаллигингизга гўзаллик қўшинг.

Мезон

“Мезон”лар учун ушбу ҳафта янги билимлар, янги ўрганишлар ҳафтасидир. Бунинг учун саёҳатга отланиш, бошқа халқларнинг ўзига хосликларини ўрганишга бўлган қизиқишингиз ортади. Молиявий жиҳатдан қурбингиз етса, оз тмуддатга бўлса-да саёҳатга боринг. Бундан фақатгина ёрқин таассуротларга эга бўласиз. Оила аъзоларингиз билан қарама-қарши муносабатларга бориб қолманг. Вақт ҳаммасини ўз ўрнига қўйиб қўяди.

Ақраб

Ҳафта мобайнида сизни икки савол ўйлантиради: соғлиқ ва уйдаги тартиб. Аввалига улар ўзаро бир-бирига боғлиқ деб ўйлайсиз. Уйда ва ишда қанчалик тартиб бўлса, аҳволингиз ҳам шунчалик яхши бўлишига ишонасиз. Ёки аксинча, ишда ва уйда тартибсизлик бўлса, бу сизнинг куч-қувватингизга салбий таъсир қилишини туясиз. Энг яхшиси, аввал уйингизда “катта ҳашар” қилиб олинг, эски, керакмас буюмлардан халос бўлинг.

Қавс

Молиявий масалаларни муҳокама қилишдан, катта харидлардан ўзингизни узоқроқ тутиш тавсия этилади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида янги иш излаш ва карьерада олға силжиш борасида муваффақиятлар кутилмоқда. Оила қурмаганларга узоқ кутган онлар “эшик қоқиши”, оилалиларда эса муносабатлар мустаҳкамланиши мумкин. Натижада шахсий ҳаётга янгича нигоҳ билан қарайсиз ва аввал пайқамаган ёқимли лаҳзаларни энди кўпроқ ҳис қиласиз.

Жадий

Ушбу ҳафтада ички хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлади. Иммунитетингиз сезиларли мустаҳкамланганидан сурункали касалликлар ҳам ортга чекина бошлайди. Соғлиққа эътиборли бўлишда, парҳез тутишда давом этинг. Ҳафта ўрталарида уй ҳайвонларига бўлган қизиқишингиз ортиб, уйингизга бирор жониворни олиб келиш истаги туғилиши мумкин. Оила аъзоларингиз билан муносабатларда босиқлик ва мулойимлик тавсия этилади.

Далв

Бурж вакиллари кўпроқ дўстлар, яқинлар, танишлар, қўшнилар билан мулоқотда бўлади. Агар сўнгги вақтларда ишга “шўнғиб”, ҳеч ким билан мулоқот қилмай қолган бўлсангиз, энди аксинча йўл тутишга қизиқишингиз ортади. Суҳбатлар сиз учун мароқли бўлади, ўзаро ахборот алмашинасиз, бундан кўнглингиз тўлади. Шунингдек, дўстларингиз давраси янада кенгаяди. Ҳали оила қурмаган “Далв”лар кўнглига яқин инсонлар билан танишиши мумкин.

Ҳут

Астрологлар хонадонингизда ободончилик ишлари билан фаол шуғулланишингизни маслаҳат беришмоқда. Эҳтимол, уйингизга зарур маиший техника ёки мебель сотиб оларсиз. Уй муҳитини янада яхшилашга, қулай қилишга ҳаракат қилинг. Бу ҳафтада оилангиз, яқинларингиз билан ҳам муносабатларингиз кўнгилдагидек бўлади. Ҳашар ишларини улар билан биргаликда аҳилликда амалга оширасиз. Шу аҳилликни сақлаб қолинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1