1

Байрам куни эркаклар ошхонада енг шимарганда...

СУҒДИЁНА 06.03.2018, 12:42
Байрам куни эркаклар ошхонада енг шимарганда...

Бинафша» салати

Зарур масаллиқлар: 100 гр. дудланган гўшт (колбаса), ярим банка консерваланган кўк нўхат, 3 донадан қайнатилган картошка ва тухум, 3 та редиска, битта бодринг, райҳон, крекер печеньеси, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Бодринг, дудланган гўшт, қайнатилган картошка ва тухумни тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Тухум сариғидан озгина безак учун олиб қўйишни унутманг.

2. Тўғралган масаллиқларни аралаштириб, консерваланган кўк нўхат ва майонез қўшинг. Туз сепинг.

3. Салатни пиёлага солинг. Сўнгра ликопга пиёлани тўнтаринг. Энди салат устига ва атрофларига майонездан суртинг.

4. Салат атрофига крекерларни ёпиштириб чиқинг.

5. Редискаларни айлана шаклда юпқа қилиб тўғранг-да, салат устида гуллар ясанг. «Гул»лар ўртасига майда тишли қирғичдан ўтказилган тухум сариғидан солинг. Атрофига эса ялпиз баргларини қадаб чиқинг.

30 дақиқа

4 кишилик

Лўла кабоб

Зарур масаллиқлар: 400 гр. товуқ гўшти (суяксиз), 1 бош пиёз, 1 боғ кўкатлар, ўсимлик ёғи, туз, қора мурч, зираворлар; агар газ печида пиширмоқчи бўлсангиз: 2 бўлак саримсоқпиёз, 1-2 чой қошиқ ажика, битта товуқ оёғи; маринадланган қизил пиёз учун: 2-3 бош қизил пиёз, яримта апельсин шарбати, 1 дона лимон, ярим чой қошиқ олма сиркаси, қора мурч доналари, 2-3 та лавр барги, петрушка; маринадланган оқ пиёз учун: 2 бош пиёз, ярим боғ кўкат, 1 чой қошиқдан шакар ва туз, 1 ош қошиқ олма сиркаси.

Тайёрланиши: 1. Қизил пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўғранг-да, совуқ сувга солиб, 2 дақиқадан сўнг олинг. Қайноқ сувга қора мурч доналари ва лавр барги билан бирга солинг.

2. Лимон ва апельсин шарбатини ҳам қизил пиёзга қўшинг. Сўнгра майдаланган петрушка, туз ва олма сиркасини ҳам солиб аралаштиринг-да, бир соатга қолдиринг.

3. Оқ пиёзни ярим ҳалқа шаклида, кўкатларни майдалаб тўғранг. Туз, шакар ва сиркани қўшиб аралаштиринг. 10-15 дақиқа маринадлаб қўйсангиз бўлди.

4. Товуқ гўштини гўштқиймалагичдан ўтказинг. Пиёз ва кўкатларин майдалаб қўшинг. Туз қа қора мурчдан ҳам сепиб аралаштиринг. Агар газ печида пиширмоқчи бўлсангиз, юқорида кўрсатилган маҳсулотларни ҳам қўшинг-да, 1 соатга музлаткичга қўйинг.

5. Қўлингизни сув билан намлаб, қиймани сихга тортинг. Сўнгра озгина ўсимлик ёғидан солиб қиздирилган товада иккала томонини ҳам қизартириб қовуринг. Газ печида эса ҳар бир томонини 15 дақиқадан пишириб оласиз. Тайёр кабобларни маринадланган пиёзлар билан дастурхонга тортинг.

4 кишилик

2 соат


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1