Ўзбекистонда беркитиш-пломбалаш ускунаси ихтиро қилинди

HI-TECH 27.02.2018, 16:36
Ўзбекистонда беркитиш-пломбалаш ускунаси ихтиро қилинди

“Eldas” масъулияти чекланган жамиятининг илмий ходими Дурбек Якубов автофургонлар, темир йўл цистерналари, омборхоналар эшикларини қулфлаш ва бир пайтнинг ўзида пломбалаш имконини берувчи беркитиш-пломбалаш ускунасини ихтиро қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур ускунанинг конструкцияси ўта пишиқ ҳамда мукаммал техник ечимга эгалиги, шунингдек, замонавий хавфсизликни таъминлаш талабларига тўлиқ жавоб бериши билан турдошларидан тубдан фарқ қилади.

Янги қурилманинг афзаллиги шундаки, у очишга бардошлилиги, яъни ишончлилик даражаси юқорилиги билан ўзига хосдир. Уни қулфлашда кўп куч сарфи ҳам талаб қилинмайди.

Уни саноат ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари ҳамда бошқа тармоқларда қўллаш имконияти мавжуд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1