1

Суд Аҳмадбойнинг шерикларига ҳам жазо тайинлади (видео)

ЖИНОЯТ 21.02.2018, 19:56
Теглар: Видео, Ахмадбой
Суд Аҳмадбойнинг шерикларига ҳам жазо тайинлади (видео)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 188-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25 орқали 211-моддаси (пора беришга суиқасд қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланаётган Аҳмаджон Турсунбоев, Олмос Қўчқоров, Иззатила Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азизжон Турдиев ва Рашид Исмоиловларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

– Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчиларни юқорида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Дилшод Комилов. – Судланувчиларга нисбатан жазо чораларини белгилашда суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойиллари ҳам асосланди.

Судланувчиларнинг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон экани ва жиноий қилмишларни фош қилишда фаол ёрдам берганликлари эътиборга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 7 нафар судланувчини Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топди ва Аҳмаджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси;

Олмос Қўчқоровга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси;

Иззатила Иброҳимовга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Муроджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Ойбек Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Азизжон Турдиевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Рашид Исмоиловга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси тайинланди.

Суд томонидан юқорида кўзда тутилган жиноятлар туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш масаласи бошқа жиноят ишларини ҳам тергов натижаларига қараб ҳал қилиниши кўрсатиб ўтилди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Шу куни оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот котиби Азиз Обидов журналистларни жиноят иши билан боғлиқ барча маълумотлар билан таништирди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1