1

Суд Аҳмадбойни 13 йил озодликдан маҳрум этди

ЖИНОЯТ 21.02.2018, 16:39
Теглар: Ахмадбой
Суд Аҳмадбойни 13 йил озодликдан маҳрум этди

Бугун, 21 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ўтказилган очиқ суд мажлисида чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоев ҳамда унинг шериклари иши юзасидан суд ҳукми ўқилди.

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган бир қатор моддалар — фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланганидан ҳамда суд тергови якунланганидан барчанинг хабари бор.

Аҳмадбой Турсунбоев ва шериклари айтиб ўтилган моддалар бўйича айбланаётган бўлишларига қарамай, сўнгги сўз берилганида буни муайян даражада рад этди. Жумладан, А. Турсунбоев одамларни ҳеч қачон алдамагани, улар ўз ихтиёри билан пулини келтиргани, мақсади ушбу маблағни тадбиркорликка йўналтириш орқали кўпайтириш ва сўнгра эгаларига қайтариш бўлганини айтди.

Шу билан бирга, қилмишидан астойдил пушаймонлигини билдириб, халқимиз ва Президентимиздан кечирим сўради.

Ниҳоят, шулар асосида суд қарори чиқарилди. Унга кўра, А. Турсунбоев 13 йил озодликдан маҳрум этилди. Лекин унга нисбатан амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилди.

А. Турсунбоев бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди, 52 млн 96 минг сўм миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошланган, деб эълон қилинди.

Судда унинг шерикларига ҳам тегишли жазо тайинланди.

Шарҳлар

Аҳмадбойнинг адвокати суд ҳукмидан шикоят қилинишини билдирди (видео)

22.02.2018, 13:58

Аҳмаджон Турсунбоевнинг адвокати суд ҳукми устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатига асосан иш кўришини айтиб ўтган. Бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди."Ҳукмни эшитдик. Ҳимоям...
Чинозлик "Аҳмадбой иши" юзасидан махсус репортаж (видео)

22.02.2018, 11:59

Ўзбекистон тарихида илк маротаба суд залидан очиқ репортаж олиб борилди. Чинозлик Аҳмадбой Турсунбоев ва унинг шерикларининг суд иши жараёнидан "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган репортажни...
Суд Аҳмадбойнинг шерикларига ҳам жазо тайинлади (видео)

21.02.2018, 19:56

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини...
Аҳмадбойнинг суд мажлиси тўғридан-тўғри намойиш этилади

21.02.2018, 12:34

Бугун Тошкент вақти билан 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтади.Кўпчиликнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1