1

"Тошкент – Чимкент – Тошкент" йўналишида автобус йўл кира ҳақи арзонлашди

ЖАМИЯТ 21.02.2018, 16:03
"Тошкент – Чимкент – Тошкент" йўналишида автобус йўл кира ҳақи арзонлашди

Маълумки, Тошкент шаҳри ва Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ўртасида жорий йил 8 январдан мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилган ва йўл ҳақи 80 минг сўм этиб белгиланган эди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда "Manzara tourism" МЧЖ масъул вакиллари маълумотига кўра, кира 60 минг сўмга туширилган. Бугунги кунда икки томондан 3 қатнов амалга оширилмоқда. "Тошкент" автовокзалидан соат 8.00, 13.00 ва 18.00да йўлга чиқиш мумкин. Чимкентдан Тошкентга автобуслар Қозоғистон вақти билан 9.00, 14.00 ва 19.00 да ҳаракатлана бошлайди.

"Тошкент" автовокзали чиптахонасидан билдиришларича, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун йўл ҳақининг 50 фоизи тўланади. 5 ёшгача бўлган болалар учун чипта текин.

8-31 январь кунлари Тошкентдан 762, Чимкентдан 622 йўловчи манзилига етказилди. Февраль ойининг ўтган 15 кунида бу кўрсаткич мос равишда 355 ҳамда 425 тани ташкил этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1