1

"Ўзбекконцерт" Тожикистонга нима мақсадда борди?

ШОУ-БИЗНЕС 21.02.2018, 14:13
"Ўзбекконцерт" Тожикистонга нима мақсадда борди?

Жорий йилнинг 20-февраль куни "Ўзбекконцерт" Давлат муассаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси "Базмаро" Давлат муассаси директори Олим Акромов билан учрашув ўтказди.

Учрашувдан асосий кўзланган мақсад Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлатлар ўртасида айнан шу соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича тажрибалар алмашишдир. Шунингдек, бир неча йилдан бери тўхтаб қолган маданий алоқаларни йўлга қўйиш концерт фаолияти бўйича ҳамкорликни кучайтириб, доимий равишда қўшма концертлар ва фестиваллар ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, Тожикистонлик мутахассислар бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Президентимиз томонидан санъат ва маданият соҳасига, эстрада соҳасига айнан "Ўзбекконцерт" давлат муассасига қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар барча-барчаси уларда жудаям катта қизиқиш орттирди. Ва албатта, улар бунга хавас кўзи билан қараб, айнан Ўзбекистон тажрибаси асосида фаолиятини қайтадан шу тажриба асосида йўлга қўйиш мақсадида Тожикистон ҳукуматига таклиф киритилишини айтиб ўтишди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1