1

Қозоғистон ИИВ ўзбекистонликлар ёниб кетган автобуснинг сабабини маълум қилди

ДУНЁ 20.02.2018, 15:05
Қозоғистон ИИВ ўзбекистонликлар ёниб кетган автобуснинг сабабини маълум қилди

Ўзбекистонликларни Россияга олиб кетаётган автобус техник носоз бўлган, деб маълум қилди Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов депутатлари сўровига жавобида.

Вазирнинг билдиришича, автобус техник носозлик сабабли Чимкент-Самара автотрассасининг 1068-километрида ҳаракатланишдан тўхтаган. Автобус ҳайдовчилари бу ҳақда фавқулодда хизматларга хабар бермай ҳамда йўловчилар хавфсизлиги бўйича чоралар кўрмай, ёқилган кавшар лампа ёрдамида эҳтиётсизлик туфайли очиқ идишдан бензин тўкиб юборилган транспорт воситаси салонини иситишни бошлашган ва оқибатда ёнғин юз берган.

Вазирлик тергов департаменти томонидан Ақтўбе вилоятида 52 кишининг ҳалок бўлиши ҳолати юзасидан Қозоғистон ЖКнинг 345-моддаси 4-қисми ва 348-моддаси 4-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Автобус ҳайдовчилари М.Пернебеков, Н.Қирғизбоев ҳамда Б.Танатов жиноий жавобгарликка тортилган, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов давомида техник носоз автобуснинг йўналишга чиқарилиши сабаблари, шартлари ва асослари аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Чимкент-Самара автотрассасида ичида 57 киши бўлган автобус ёниб кетганди. Ёнғинда 52 киши ҳалок бўлган, уч нафар қозоғистонлик ва икки нафар ўзбекистонлик фуқаро омон қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1