1

Ўзидан бадбўй ҳид чиқарган йўловчи туфайли самолёт Венага шошилинч қўнишни амалга оширди

ДУНЁ 19.02.2018, 14:58
Ўзидан бадбўй ҳид чиқарган йўловчи туфайли самолёт Венага шошилинч қўнишни амалга оширди

Transavia Airlines авиакомпанияси самолёти рейс давомида метеоризмдан азият чеккан йўловчи туфайли Венага режадан ташқари қўнишни амалга оширди, деб хабар берди НТВ телеканали.

Телеканалнинг хабар беришича, Дубай – Амстердам йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган самолёт йўловчиси устидан дастлаб олдинда ўтирган икки нидерландиялик шикоят қилган ва бу воқеа жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган.

Transavia Airlines лоукостери ходимлари ундан ҳавони ифлослантирмасликни сўрашган, бироқ йўловчи бунга эътибор ҳам бермаган. Кейинчалик бу жараёнга ҳаво кемаси капитани қўшилди, аммо йўловчи ўзидан ичак гази чиқаришда давом этган. Шунда Вена аэропортига фавқулодда қўнишни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Самолёт капитани маҳаллий полицияга «бебош йўловчи» ҳақида хабар берди ва лайнер қўнганидан сўнг у рейсдан чиқариб олинди. Воқеадан жаҳли чиққан йўловчилар парвоздаги ноқулайлик туфайли авиакомпанияни судга беришни режалаштиришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1