Самолёт йўловчиси “ичига шайтон кириб олган бола”ни видеога олди (Видео)

ДУНЁ 19.02.2018, 10:50
Теглар: Видео
Самолёт йўловчиси “ичига шайтон кириб олган бола”ни видеога олди (Видео)

Германиядан Нью-Йорк томон йўл олган самолёт рейси йўловчиси бортда жанжал кўтарган болакайни видеога олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Мазкур видео 2017 йилда Lufthansa авиакомпаниясига тегишли лайнер бортида суратга олинган. Бироқ ОАВ лар унга энди эътибор қаратди. Бу видео YouTube да уч миллион маротаба томоша қилинган. Ролик муаллифи Нью-Йоркда яшовчи рассом Шейн Таунлидир. Унинг айтишича, бола ўриндиқ суянчиғига чиқиб олиб, бор овози билан бақирган ва самолёт шифтини тақиллатган.

“Саккиз соат давомида боланинг овози ўчмади. Самолёт бортидаги 220 нафар йўловчи “шайтон бола”нинг қичқириқларига бардош беришга мажбур бўлди”, деб ҳикоя қилди Шейн Таунли. Парвоз олдидан боланинг онаси стюардесаларга ўғлининг соғлом эканлигини, самолёт ҳавога кўтарилиши билан тинчланишини билдирган. Бироқ унинг бу сўзларига қарамай, бола бутун парвоз давомида жим ўтирмаган. Шундан кейин аёл борт кузатувчиларидан фарзанди ўзининг iPad да ўйин ўйнаши учун Wi-Fi ёқиб беришни илтимос қилган.

Нашрнинг маълум қилишича, бола мутахассислар кузатуви остида бўлган, бироқ аёл буни яширганлиги аниқланган.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1