1

Муваффақият калити қаерда?

МУТОЛАА 12.02.2018, 13:52
Муваффақият калити қаерда?

Ўзига ишонган киши жасоратли бўладими? Ё жасоратли киши ўзига ишонадими? Бу саволнинг жавоби муҳим эмас, муҳимимуваффақият калити ўзингизда! Ўзингизга бўлган ишонч ва жасоратда!

Ишонч

«Филларни кўргани кўзим йўқ: улар қанчалар улкан бўлсалар, шу қадар итоаткордирлар», деб ёзади Чарли Чаплин кундалигида...

Ёғочсозлик саноатида донг таратган фабрика хўжайини Іиндистондаги таниқли филчилик фермасида ғаройиб ҳолатга дуч келади. Филларнинг каттаю кичиги орқа оёғига боғлоғлик, бир силташ билан узиш мумкин бўлган арқонга бўйсуниб юрар эди. Бу ерда баҳайбат жониворларни бошқаришда на қафас, на чангакларга зарурат бор эди.

Тадбиркор арқоннинг измига итоат қилган улкан ҳайвонларга ҳайрат билан тикилар, ҳар қанча уринмасин, уларнинг нега бу ингичка арқонни узиб, фермадан қочишга уринмаслигига ақли етмасди. Сайёрамизнинг энг қудратли жонзотларини бу аҳволда кўриш ҳам кулгили, ҳам ачинарли.

Қизиқувчан тадбиркор унга ҳамроҳлик қилаётганлардан бу ҳолатнинг сабабини сўради.

— Улар гўдаклигиданоқ худди шу ўлчамдаги арқон билан боғлаб қўйилади. Ёш филчаларнинг бу арқонни узишга кучи етмайди. Фил боласи улғайса ҳам, биз ипларни алмаштирмаймиз. Шунинг учун улар «Бу арқонни узишга ҳали ҳам ожизмиз», деган ишонч билан улғайишади ва ипни узишга ҳаракат қилмайдилар», — деди ферма эгаси.

Хулоса шуки, оёғингга боғланган, енгилгина силтов билан халос бўлиш мумкин бўлган ипни узиб ташлаш, имконингни намойиш қилиш учун сенга бор-йўғи керак бўладиган омил — ишончдир.

Синов

Фермернинг гўзал қизини севиб қолган чўпон ўғлининг кўзларига дунё тор кўринибди. Отаси ноиложлиги боис, қолаверса, қалбидаги муҳаббат ундови билан унинг ўзи фермернинг ҳузурига борибди. Йигит кўнглидагини айтаётганида фермер унга бош-оёқ разм солиб, ошиқнинг сўзларига шубҳа қилмабди.

— Ўғлим, севгингни ҳурмат қиламан. Лекин қизим бахтли бўлиши учун бунинг ўзи кифоя эмас. Инсонни бахтли қиладиган унинг феъли ва амалидир. Мен сени синаш учун учта ҳўкизни бирма-бир майдонга қўйиб юбораман. Сен улардан бирортасининг шохини қайириб, бўйсундира олсанг, қизимга сендан муносиб куёв топа олмаслигимга амин бўламан, — дебди.

Ошиқ оғилхона қаршисидаги майдонда туриб, биринчи буқанинг чиқишини кутибди. Кўп ўтмай пишқира-пишқира важоҳат билан чиқиб келаётган улкан, шохдор буқани кўриб, муҳаббатини ҳам унутиб қўйибди ва четроққа чиқиб, кейинги ҳўкиз билан олишишга қарор қилибди.

Ошиқнинг ҳолини пайқаган фермер оғилхонадан кейинги буқани чиқариб юборибди. Йигит бечора қараса, буниси олдинги буқадан ҳам ҳайбатлироқ, қассоб ҳидини сезгандек, кўзи қонга тўлган ҳўкиз экан. Йигитнинг нафаси ичига тушиб, бу сафар ҳам майдонга тушишга шаҳди етмабди.

«Эҳтимол, хўжайин мени синаётгандир. Іозир у нимжон ва кучсиз буқани майдонга туширишига ишончим комил!» ўйлабди ва мийиғида кулиб қўйибди.

Оғилхонадан чиқиб келаётган учинчи ҳўкиз йигитнинг бахтига чиндан ҳам нимжон ва ориқ эди. Омади келганидан хурсанд бўлиб, майдонга шаҳд билан отилган йигит не кўз билан кўрсинки, ҳўкизнинг бошида шохи йўқ экан.

— Чинакам имконият машаққатлар ичида бўлади. ҳеч қачон имконнинг қулайини кутма. Акс ҳолда, ҳаётдадоим ютқазишга маҳкумсан, ўғлим, — дебди фермер ҳафсаласи пир бўлган ошиққа.

Шуҳрат САТТОРОВ таржимаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1