Сунъий уруғлантириш тўғрисида кўплаб мурожаатлар бўлаётганини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан махсус фатво ишлаб чиқилди.
«Ҳақиқатан ҳам, шу кунларда ушбу мавзу кун тартибига чиқди, десак муболаға бўлмайди. Ҳатто, айримлар етти ёт бегона инсоннинг уруғидан ҳомиладор бўлиб, қилган иши жоиз эмаслигини билгач, энди нима қиламан, деб бош қотираётгани кўпчилигимизга маълум. Шу нуқтаи назардан, сунъий уруғлантириш борасида динимиз таълимотида нима дейилади, қандай усули жоиз-у, қайсиниси ҳаром? Мўмин-мусулмонлар ҳам бу усуллардан фойдаланса бўладими? Шу каби саволларга батафсил жавоб берувчи, ушбу масалаларга аниқлик киритувчи барча ҳукм ва кўрсатмаларни ўз ичига олган фатво ишлаб чиқиш ва халқимизга етказиш бўйича уламолар қатор изланишларни олиб борди», — дейилади хабарда.
Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ҳомиджон қори Ишматбеков ўтган йилнинг 16–17 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Евросиё ислом кенгаши фатво ассамблеясининг иккинчи йиғилишида иштирок этди. Ушбу йиғилиш кун тартибида айнан сунъий уруғлантириш ва ҳомилага тааллуқли масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари мазкур мавзу доирасидаги барча жиҳатларни ўрганиб чиққандан кейин «Сунъий уруғлантириш ҳақида»ги фатвони эълон қилди.
Мазкур масалада Ўзбекистон мусулмонлари идораси қуйидаги фатвони берди:
Фатвонинг тўлиқ матни билан Диний идора сайтида танишишингиз мумкин.