Ажинлар ички ҳиссиётларимизнинг юздаги ифодасидир. Биласиз ,табассум, аччиқланиш, қовоқ уйиш каби мимик ҳаракатлар ажинларга йўл очади. Яққол кўзга ташланадигани эса пешонадаги катта – кичик «ариқча»лардир. Хўш,ундан табиий йўл билан халос бўлишнинг чораси борми?
Асабийлик ажин туширади
Ёш улғайгани сайин юз терисининг эластиклик хусусияти йўқолиб боради ва коллаген толаси ишлаб чиқарилиши камаяди. Шу боис терида турли нотекисликлар юзага келади. Ва бу ҳолатда вертикал ажинлардан кўра горизонтал чизиқлар кўпайиши нисбатан кўпроқ кузатилади. Қуйида ажинларнинг юзага келиши сабабларига тўхталамиз:
Парваришлаймиз!
Юздаги ажинлардан халос бўлиш чораси кўп. Хусусан, косметологияда инъекция, ботокс ва бир қатор жарроҳлик усуллари ёрдамида тери таранглиги тикланмоқда. Аммо пешонадаги чизиқларга қарши курашишда замонавий “мўъжиза”ларга кўпам ишониб бўлмайди. Аввалига уй шароитида бажарилиши мумкин бўлган чораларни қўллаб кўриш керак.
Машқ қиламиз!
Қошларни пастга туширинг-да, шу ҳолатда иккисини бир-бирига яқинлаштиринг. Сўнг қошлар кўтарилади ва бир - биридан узоқлаштирилади. Ушбу машқни ҳар куни, бир неча маротаба бажаринг. Натижаси: мимик ҳаракатлар ажин келиб чиқишининг олдини олади. Тери тонуси ортиб, таранглашади.
Кўзни юминг-да, икки бармоғингиз билан қовоқларни беркитинг. Сўнг қошларни пастга туширинг. Қош-қовоқ мушаклари ёрдамида қовоқларни юқорига кўтаришга уриниб кўринг. Бу машқ бажарилган маҳал қовоқ ва қош ўртасида қарама-қаршилик юзага келади. Машқ уч сония давом этиши ва ўн маротаба қайтарилиши лозим.
Ниқобларга нима дейсиз?
Бир дона аталанган тухум оқини юзингизга суртиб, қуришини кутинг. Сўнг қоғоз салфеткани илиқ сувда ҳўллаб, ниқобни артиб оласиз. Мазкур усул икки ой давомида ҳафта икки марта бажарилса, пешонадаги ажинлар анча камаяди.
Мана бу рецепт учун эса тўрт томчи лимон шарбати ва икки ош қошиқ сут керак бўлади. Масаллиқлар аралашмасини пешона, шунингдек, юздаги ажинларга суртиб, 20 дақиқа қолдирасиз. Шундан сўнг ниқоб илиқ сувда чайиб олинади.
Алия СУЛАЙМАНОВА тайёрлади