1

Хавфсизликни таъминловчи янги қурилма ихтиро қилинди

HI-TECH 01.02.2018, 15:06
Хавфсизликни таъминловчи янги қурилма ихтиро қилинди

«ELDAS» масъулияти чекланган жамиятининг илмий ходими Дурбек Якубов томонидан автофургонлар, темир йўл цистерналари, омборхоналар эшикларини қулфлаш ва бир пайтнинг ўзида пломбалаш имконини берувчи беркитиш-пломбалаш ускунаси ихтиро қилинди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Янги ишланма очишга бардошли, яъни ишончлилик даражаси юқори бўлиши билан бирга қурилмани қулфлашда кўп куч сарфини талаб қилмаслиги билан ўзига хосдир.

Беркитиш-пломбалаш қурилмаси бунгача маълум бўлган шу турдаги қурилмалардан тубдан фарқланади, энг аввало, у конструкциянинг пишиқ ва мукаммал техник ечим билан бажарилгани, бундай қурилмаларга қўйиладиган замонавий хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бериши билан афзалдир. Бундан ташқари, бу қурилмани саноат ишлаб чиқаришининг барча соҳалари ва яна кўплаб бошқа тармоқларда қўллаш имконияти мавжудлиги, унга бўлган талабнинг юқори бўлишини таъминлайди.

Агентлик томонидан қурилма яратувчиси Д.Якубовга IAP 05509 рақамли патент топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1